Ҳокимликларнинг ер бериш ваколатини қисқартириш таклиф этилди

18.05.2019 | Ўзбекистон | 4726

Халқаро пресс-клуб сессиясида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг таъкидлашича, эндиликда ташкил этиладиган Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлади.

Сессияда тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўтарилди.

— Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетаяпти. Ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, — дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов.