Самарқандда профилактика инспектори 60 минг доллар пора олаётганда ушланди

17.05.2019 | Жамият | 6973

15 май куни соат 12:40 да Самарқанд вилояти Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг бинога бўлган эгалик қилиш ҳақидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан келишилган 70 минг АҚШ долларидан 60 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 15 май куни вилоят прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.