Тошкентда юз берган ёнғин оқибатида эркак тириклайин ёниб кетди

16.05.2019 | Жамият | 5415

15 май куни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Meros маҳалласининг Заки Валиди кўчасида жойлашган 34-уйда ёнғин содир бўлди, деб хабар берди ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 25 квадрат метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси 1959 йилда туғилган фуқаро Б.Ннинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Тахмин қилинишича, ёнғин уй эгасининг маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолиши оқибатида юзага келган.

Ёнғиндан кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.