Трамп Оқ уйда ифторлик уюштирди (видео)

14.05.2019 | Жаҳон | 5652

АҚШ президенти Дональд Трамп 13 май куни Оқ уйда ифторлик ўтказди, деб хабар қилди Global News.

Меҳмонлар рўйхатига асосан мусулмон давлатларининг дипмиссия раҳбарлари киритилди. Ифторликда Саудия Арабистони, Иордания, Миср, Туркия, БАА, Тунис, Ироқ, Қатар, Бахрейн, Марокко, Алжир ва Ливия элчилари қатнашди.

Ўз нафбатида АҚШ мусулмон ижтимоий жамоалар вакиллари қатнашмади.

Тадбир давомида АҚШ президенти Дональд Трамп нутқ сўзлаб, ислом оламини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

“Рамазон бу АҚШ ва бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас ойдир”, - деб таъкидлади АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ етакчиси Оқ уйда кетма-кет икки йил давомида ифторлик ташкил қилмоқда.