АҚШ лазер қуролни синовдан ўтказди

06.05.2019 | Жаҳон | 5048

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари лазер қуроли прототипини синовдан ўтказишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Синов 23 апрелда Нью-Мексико штатидаги “Оқ қумлар” полигонида амалга оширилди.

Қурилма ҳавода бир нечта ракеталарни уриб туширди.

Lockheed Martin компанияси лазер қуролни ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

Таъкидланишича, бу лазер мажмуасидан АҚШ қирувчи самолётларининг хавфсизлигини таъминлашда, хусусан “ҳаво-ҳаво” ва “ер-осмон” ракеталарни тўхтатишда фойдаланилади.

Ҳарбийлар мазкур тизимни 2020 йилнинг иккинчи ярмида қабул қилишни режалаштиришмоқда.