Ўзбекистон мусулмонлари идораси рўза тутиш билан боғлиқ саволларга қўнғироқ орқали жавоб берувчи марказ ташкил этди

03.05.2019 | Ўзбекистон | 4666

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди. Бу ҳақда диний идора матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мўмин-мусулмонлар 3 майдан 3 июнга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин (ибодат вақтларидан ташқари). 

Бунинг учун соат 8:00 дан 18:00гача қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин: 90 902691090 9170580 ҳамда 93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун).