Тошкентда ўқувчи қиз ўқишдан қочиш учун ўзини иккинчи қаватдан ташлади

29.04.2019 | Ўзбекистон | 4992

Repost’нинг хабар беришича, Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган.

Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ларда юз берган.

Қайд этилишича, ўқувчи қиз онасининг синф раҳбари билан гаплашишга келганини билиб, шу тарзда мактабдан қочиб кетмоқчи бўлган.

Оқибатда мактаб ўқувчисига ўнг соннинг ёпиқ синиши, чап соннинг очиқ синиши, умуртқа поғонаси бел қисмининг жароҳатланиши ташхиси қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда