Нурсултон Назарбоев кимни президентликка номзод сифатида илгари сургани маълум бўлди

23.04.2019 | Жаҳон | 5658

Нурсултон Назарбоев Касим-Жомарт Токаевни Nur Otan партиясидан Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди. 

“Мен партия раиси сифатида Касим-Жомарт Токаев номзодини кўриб чиқиш учун таклиф этаман. Мамлакатдаги юксак лавозимга энг муносиб номзод деб ҳисоблайман. Ҳаммангизни партиямиз номзодини қўлллаб-қувватлашга ва унга овоз беришга чақираман”, - деди Назарбоев партиянинг навбатдан ташқари қурултойида.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилган эди.