Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этиши маълум бўлди

22.04.2019 | Тиббиёт | 6016

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди.

2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январ-март ойларида 4,7 промилле бўлган).

Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 фоизи - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 фоизи - ўсимталардан, 5,2 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 фоизи - туғма аномалиялардан, 2,1 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.