Шимолий Корея етакчиси Россияга ташриф буюради

15.04.2019 | Жаҳон | 4585

КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин кейинги ҳафтада Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Россия-Шимолий Корея саммити Владивостокда бўлиб ўтади.

Россия президенти Владимир Путин Хитойда 26-27 апрел куни “Бир белбоғ – бир йўл” халқаро форумида иштирок этади.

Ким Чен Ин билан учрашув саммитдан бир-икки кун аввал ёки тадбирдан кейин ўтказилади.

КХДР давлат кенгаши ўринбосари Ким Чхан Сон 19-25 мартда Москва ва Владивостокка ташриф буюрганди.  

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов ва Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Им Чхон билан сиёсий муносабатлар режасини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи якунида АҚШ президенти Дональд Трамп Ханоедаги саммит вақтида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга Қўшма Штатларга ядровий қурол ва бомбалар учун ёқилғини топшириш чақириғи акс этган ҳужжатни топширганлиги ҳақида хабар бергандик.

Трамп корейс ва инглиз тилларида ёзилган ҳужжатни 28 февраль куни Ханоедаги "Метрополь" отелида топширган.