Кўк Саройда Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

15.04.2019 | Ўзбекистон | 4518

Бугун эрталаб Тошкентдага Кўк Сарой резиденциясида Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаевнинг расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросим марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва ишбилармонлик доиралари ҳамда дипломатик корпус вакиллари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Белгиланган тамойилга кўра президентлар тастлаб тор доира ва кейин кенг доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Учрашувлар давомида Мирзиёев ва Тоқаевлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликка доир бир неча шартномалар имзолайдилар.

Шундан сўнг президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий орчилиш маросими иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14 апрелда Ўзбекистонга келган эди. Тошкент аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон  бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган эди.