Навоийлик аёл эрини пичоқлаб ўлдирди

04.04.2019 | Ўзбекистон | 4915

Жорий йилнинг 3 апрель куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Г.Н.(исмли аёл) ўз уйида оилавий жанжал сабаб маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Б.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада Б.Н. касалхонага ётқизилиб, тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.