Конор МакГрегор фаолиятини якунлади

26.03.2019 | Спорт | 4860

Ирландиялик жангчи Конор МакГрегор аралаш яккураш спортидаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

Конор МакГрегор Twitter᾽даги саҳифасида спортдан ҳамда UFC'дан кетишга қарор қилганини маълум қилди.

“Барча ҳамкасбларимга омдад тилайман”, - дея ёзган у.

Конор МакГрегор UFC'да 21 марта ғалаба қозонган ва 4 марта мағлубиятга учраган. Ўтган йилнинг октябрь ойида UFCнинг енгил вазн тоифасидаги жангда Хабиб Нурмагомедов устун келиб, Конорни чемпионлик камаридан маҳрум қилган эди. Бу унинг спорт фаолиятидаги сўнгги жанг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор МакГрегор АҚШнинг Флорида штатида босқинчилик айблови билан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик. Кейинчалик у 12,5 минг доллар миқдоридаги гаров пули эвазига озод қилинган.