Тошкент ИИББ ЙҲХБга бошлиқ тайинланди

22.03.2019 | Жамият | 5139

Подполковник Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ўзбекистон ички ишлар вазири бу ҳақдаги буйруқни имзолади, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Бунга қадар подполковник Рафиқжон Жалилов пойтахт ИИББ Йўл-патрул хизмати махсус бригадаси командири лавозимида фаолият кўрсатган.

ЙҲХБ бошлиғи лавозими ўтган йилнинг май ойида Барат Маменов вазифасидан озод қилинганидан буён вакант қолаётган эди.