Олмаларда ёзилган хитойча иероглиф қозоғистонликларни қўрқувга солди (фото)

19.03.2019 | Жаҳон | 6389

Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳри аҳолисини супермаркетлардан бирида харид қилинган олмалар ташвишга солди. Харид қилинган олмаларда хитойча иероглифлар битилган. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, кокшетаулик Диляра Тулегенова “Кристалл” супермаркетида олма сотиб олади.

“Мен ҳамиша маҳаллий олмаларни сотиб олишга ҳаракат қиламан. Бу сафар ҳам олманинг “Салтанат” нави танладим. Жами 4 дона харид қилдик. Дўконда бизга сотувчи хизмат кўрсатиб, олмаларни танлаб берган эди. Биз эътибор қилмасдан олма учун пул тўлаб чиқиб кетдик. Уйга келиб, қизим олмаларни юваётганда уларда ёзилган хитойча иероглифлари кўриб қолди. Биз бу олмаларни емасдан, ташлаб юбордик”, - деди у.

Яблоки с китайскими иероглифами напугали жителей КокшетауҚозоғистон Соғлиқни сақлаш департаментида олмалар ҳақиқатдан ҳам Хитойдан келтирилгани ва улар соғлиқ учун хафвли эмаслигини тушунтиришди.