Олмалиқда яна бир улкан қозон ясалди

14.03.2019 | Ўзбекистон | 4748

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 7 тонналик сумалак дошқозони ва унинг ўчоғини, тайёрлаб Наманганга жўнатди, деб хабар қилмоқда комбинай расмий сайти.

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Марказий таъмирлаш механика заводи ишчилари сиғими 7 тонналик сумалак дошқозони ва ўчоқ, 3 метрлик иккита кaпкир ва иккита чўмич, шунингдек, қозон-ўчоқ атрофига мўлжалланган металл майдончани бир ой ичида, белгиланган муддатидан аввал тайёрлади”, - дейилган хабарда.

13 март куни MTMЗдан алвон ленталар ила безатилган қозон-ўчоқ «Металлург» МС ҳовлисига кетирилди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси А.Хурсанов 7 тонналик улкан қозоннинг паспортини Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Аюбхон Бобомирзаевга тантанали равишда топширди. Улкан дошқозон карнай-сурнай садолари билан Наманганга кузатилди.

Ушбу қозонда Наманганда Наврўз арафасида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши режалаштирилаётган улкан сумалак пиширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2 йил олдин Тошкентда рекорд ош пишириш вақтида Олмалик комбинати 8 тонналик улкан қозон тайёрлаб берган эди. Ундан сўнг компания иккита бир тонналик ва битта беш тонналик қозон ҳам тайёрланган. Наманганликлар учун тайёрланган бу 7 тонналик қозон эса комбинатнинг бешинчи улкан қозонидир, дейилган хабарда.