Ўзбекистоннинг олтин валюта захиралари кескин кўпайди

14.03.2019 | Ўзбекистон | 5286

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўрт ойдан бери ўсиб келмоқда, деб хабар берди Марказий банк матбуот хизмати.

2019 йил 1 март ҳолатига кўра ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 28 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Ундан 13,2 миллиард доллар - хорижий валютадаги активлар, 14,4 миллиард доллар - монетар олтин. Соф олтин-валюта захиралари ҳажми 27,4 миллиард долларни ташкил этди.

Йил бошидан бери соф захиралар қарийб 1 миллиард долларга ўсди (1 январда 26,3 миллиард доллар бўлган).