Тошкент вилоятида ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

14.03.2019 | Ўзбекистон | 5251

2019 йилнинг 11 март куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ тумани Парвоз кўчасида яшовчи V.З. уйида отаси С.З. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабабли отасига пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Оқибатда ота касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ўғил эса қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.