Ўзбекистонда давомли ер силкиниши содир бўлди

14.03.2019 | Ўзбекистон | 7511

14 март, пайшанба куни соат 02:32 да Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида давомли зилзила содир бўлди.

Европа ва Ўртаер денгизи сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила марказида унинг магнитудаси 4,7 га тенг бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази Тошкентдан 28 км узоқликда жойлашган.

Ўзбекистон ФВВнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида зилзила кучи 4 баллга, Гулистон ва Жиззахда 2 баллга тенг бўлди.

Бошқа шаҳарларда сейсмик фаоллик кузатилмади. Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.