Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви кескин камайиб кетди

13.03.2019 | Ўзбекистон | 5323

2019 йил 4 мартдан 10 мартгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали сотилган автомобиль рақамлари сони 764 тадан 474 тагача камайди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 1,8 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 25% биринчи тоифадаги авторақамларга, 44% иккинчи ва 31% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 27% га тенг. Иккинчи ўринда Бухоро вилоятининг авто ҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди.

Кейинги ўрин Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10% ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 41% га тенг.