Зайниддин Зидан яна «Реал» бош мураббийи бўлди

11.03.2019 | Спорт | 4834

«Реал Мадрид» футбол клуби Зайниддин Зиданни лавозимидан озод қилинган Сантьяго Солари ўрнига бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди. 46 ёшли француз 2022 йил 30 июнгача шартнома имзолади, дея хабар қилди Испания жамоаси матбуот хизмати.

Сантьяго Солари Хулен Лопетеги ўрнига Мадрид клубига октябрь охиридан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг бошчилигида «Қироллик клуби» Испания Кубоги ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди, Ла Лига чемпионатида эса етакчилик қилаётган «Барселона"дан 12 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Зайниддин Зидан «Реал Мадрид"ни 2016 йилдан 2018 йилгача бошқарди. Уч мавсум ичида у клуб билан биргаликда уч марта Чемпионлар лигаси, бир марта Испания чемпионати, икки мартадан жаҳон клублари чемпионати ва УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонди.