Шавкат Мирзиёев муҳим фармонни имзолади

10.03.2019 | Ўзбекистон | 7122

Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар қилинди. 

Фармонга мувофиқ, Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилган.

Бундан ташқари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси тузилиб, унинг асосий вазифаси мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун устувор йўналишларни белгилаш ва амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш ҳисобланади.