Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

29.01.2019 | Ўзбекистон | 3320

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида, Тошкентдан 224 километр жануби-шарқда зилзила рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Силкиниш 29 январь куни соат 11:16 да қайд этилган.

Унинг кучи Фарғонада 3, Наманган ва Андижонда 2 баллни ташкил этган.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.