Футбол юлдузи Роберто Карлос ўзбекистонликларга видео орқали мурожаат қилди

24.01.2019 | Жаҳон | 2854

Жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Карлос Тошкентга ташрифидан олдин ўзбекистонликларга видео орқали мурожаат қилди.

Роберто Карлос 28 январь куни Тошкентга ташриф буюради. У ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган.

“Салом, ўзбекистонликлар! Душанба куни сизлар билан бўламан, максимал даражада вақтни унумли ўтказишга умид қиламан. Ишонаманки, сиз ҳам учрашувдан жуда баҳраманд бўласиз”, - деди футболчи.

Шунингдек, Роберто Карлос ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида ташкил қилинган 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.