Тошкент марказида 27-қаватли осмонўпар бино бунёд этилади (фото)

19.01.2019 | Ўзбекистон | 5174

Тошкент марказида 27-қаватли сталин баланд бинолари стилида M Tower осмонўпар турар-жой бунёд этилади.

136-қаватли бино лойиҳаси Москванинг "Точка дизайна" студияси томонидан Murad Buildings буюртмасига асосан ишлаб чиқилган. Бу ташкилотнинг Ўзбекистондаги илк лойиҳасидир.

"Лойиҳа стилистикаси студиямизда шунга ўхшаш стилда бундан олдин яратилган меъморчилик лойиҳаларига асосланганди", - деб хабар қилди  архитектура бюроси матбуот-хизмати.

27-этажный небоскреб M Tower в стиле сталинских высоток

Бюро вакили таъкидига кўра, осмонўпар бино лойиҳаси республикадаги сейсмик фаолликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

"Ҳудад ери тадқиқ қилингач, биз иш ҳужжатларига зарурий тузатишларни киритдик", - дея ишонтирди бюро вакили.

Осмонўпар бинонинг биринчи қаватида алоҳида ресепшен ва лаунжга эга лобби ва жамоат зонаси бўлиши кутилмоқда. Иккинчи ва учинчи қаватларни тўлиқ тижорат майдонлари эгаллайди: фитнес-марказ, спа ва офислар. Тўртинчи қаватдан 27-қаватгача хонадонлар жойлашади (иккита вип-қаватларда терассалар бўлади).