Ислом Каримовнинг сафарларида фойдаланилган самолёт сотилди (фото)

18.01.2019 | Ўзбекистон | 6291

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вилоятларга ва яқин хорижий мамлакатларга сафарлари учун фойдаланилган самолёт сотилди. Aviaspotter хабарига кўра, борт 1997 йилдан 2013 йилгача (ҳисобдан чиқарилгунича) хизмат қилган. 

Мазкур British Aerospace Avro RJ85 самолёти Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли бўлиб, борт рақами UK-80001.

Авиация ишқибозлари орасида «тулки» ёки «малла қўзиқорин» дея аталган.

Хабарда самолёт нархи келтирилмаган.