Ягона портал орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун ариза юбориш мумкин

18.12.2018 | Жамият | 3352

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида "Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун мурожаат юбориш" хизмати ишга туширилди

Тажриба синов тариқасида республиканинг қуйидаги ҳудудларидаги Давлат хизматлари марказларида кўрсатилади:

  • Тошкент шаҳри (Миробод, Чилонзор, Олмазор, Юнусобод, Мирзо-Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказлари);
  • Тошкент вилояти (Чирчиқ шаҳри Давлат хизматлари маркази);
  • Наманган вилояти (Наманган шаҳри Давлат хизматлари маркази);
  • Самарқанд вилояти (Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари маркази);
  • Сурхандарё вилояти (Термиз шаҳри Давлат хизматлари маркази);
  • Фарғона вилояти (Қўқон шаҳри Давлат хизматлари маркази).
  • Бухоро вилояти (Бухоро шаҳри Давлат хизматлари маркази).

Хизмат учун энг кам иш ҳақининг 70% миқдорида давлат божи тўланади.

Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувохномаларини алмаштириш доимий рўйхатда турган вилоят бўйича амалга оширилади. Агар бу вилоятда жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувохномасини алмаштириш давлат хизмати тақдим этилмаса, хизматдан фойдаланиш учун Ички ишлар вазирлиги давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига мурожаат қилиш керак.