Россия компанияси Ўзбекистонда помидор етиштириб Японияга сотмоқчи

30.10.2018 | Ўзбекистон | 2677

2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида майдони 314 гектар бўлган теплицалар ишга тушади. Ушбу лойиҳани ишга тушириш учун “Эко-культура” компанияси сармояси 472 млн долларни ташкил қилади, АгроИнвестор портали хабарига асосан.

Шунингдек компания 1000 гектар майдонда мевалар етиштиришни режалаштирган: гилос, абрикос, олча, шафтоли ва бошқалар. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 92 млн доллар.

Россия компанияси шунингдек мева-сабзавотларга қуритиш ва музлатиш каби ишлаб беришни йўлга қўяди  ҳамда сақлаш хоналари қуради.

“Эко-культура” тайёр маҳсулотининг 40 фоизни Россияга, 60 фоизни – Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Европага экспорт қилишни режалаштирган.

“Ўзбекистонда яхши инвестицион иқлим: давлат томонидан қўллаб қувватлаш, сармоядорлар учун имтиёзлар – яхши йўлга қўйилган. Ундан ташқари бу ерда яхши об-ҳаво шароити ҳамда арзон иш кучи бор. Бу ерда маҳсулот  тан-нархи Россияга қараганда 10 фоизга кма бўлади” , - дейди компания раҳбари Александр Рудаков.

“Эко-культура” – Россиянинг  энг йирик агрохолдинги бўлиб, унинг Ставропол, Краснодар, Липецк ва Ленинград вилоятларида 200 гектар теплицалари бор. Компания 2023 йилга қадар теплицалар майдонини 500 гектарга етказишни режалаштирган. Компания лойиҳаларини Россельхозбанк ва Сбербанк молиялаштирмоқда.