Ислом Каримовнинг ўғли Пётрнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» устидан шикояти юзасидан очилган суд иши тугади

25.10.2018 | Ўзбекистон | 4088

Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК устидан шикояти юзасидан очилган суд иши тугатилди. Бу ҳақда Москва шаҳар умумий юрисдикция суди матбуот хизмати маълум қилди.

Суд ишининг нима сабабдан тўхтатилгани ва Пётр Каримовнинг даъвоси қандай ечим топгани ҳақида маълумот берилмаган.

Пётр Каримов Москванинг Тверь судига мурожаат этиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан ўзига тегишли пул маблағларини ундириб бериш юзасидан даъво киритган эди.

Ушбу хабардан сўнг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Каримовнинг ўз ихтиёри билан ишдан бўшагани ва унга маошини олиб кетиш ҳақида хабарнома жўнатилганлигини маълум қилган эди.