Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров АҚШда рақибини нокаутга учратди (видео)

14.05.2018 | Спорт | 2922

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров шанбадан якшанбага ўтар кечаси Нью-Йоркдаги Madison Square Garden мажмуасида бўлиб ўтган тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. 

26 ёшли Бекобод фарзанди (4−0−0, 2 КО) мексикалик Хесус Сильвейрага (8−6−2, 3 КО) қарши рингга кўтарилди. Фазлиддин Ғойибназаров чап тирсагида жарроҳлик амалиёти ўтказилгани сабабли саккиз ой жанг қилмади, бироқ учрашув куни у ажойиб спорт формасида эканини намойиш этди. Олимпия чемпиони чап қўлда ишончли зарбалар йўллаб, тўртинчи раундда рақибини икки марта қийин аҳволга солиб қўйди, шундан сўнг рефери белашувни тўхтатди.