Олмалиқда маст эркак ўз уйини ёқиб юборганлиги таҳмин қилинмоқда

02.03.2018 | Жамият | 2407

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги кўп қаватли уйда ярим тунда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин жойига етиб келган ўт ўчирувчилар, маст ҳолатдаги уй эгасини тутун ичидан қутқариб олганлар.  Қўшни хонадондаги яна 5 нафар   жабрланувчилар ҳам ўт ўчирувчилар ёдамида қутқариб қолинган. Тонг сахар 5:00 атрофида ўт ўчирувчилар ёнғинни батамом ўчиришга эришганлар. Ўт чиқиш сабаби ўрганилмоқда. Таҳминларга кўра уй эгаси маст ҳолатда эҳтиётсизлик қилиб,  спиртли ичимликка тамаки тушириб юбориши орқали ёнғин юз берган.