Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Олмалиқдаги уйлардан бирида заҳарли илонни зарарсизлантирди

22.08.2017 | Ўзбекистон | 3518

Олмалиқдаги уйлардан бирида заҳарли илон топилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор навбатчисига фуқаро Н.Ж томонидан уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Илон чақишининг олдини олиш мақсадида навбатчи гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб боришган.

Хабарда фуқаронинг уйидан инсон ҳаётига хавф солувчи илон топилгани ва аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилгани айтилмоқда.

Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилган.